locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Аброр Каримов билан шартнома узайтирилди

ОКМК ФК жамоаси таркиб барқарорлигини таъминлаш ва ҳимоя чизиғини янада мустаҳкамлаш йўлида навбатдаги муҳим қадамни ташлади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Аброр Каримов билан шартнома узайтирилди
photo: OKMK fk

ОКМК ФК жамоаси таркиб барқарорлигини таъминлаш ва ҳимоя чизиғини янада мустаҳкамлаш йўлида навбатдаги муҳим қадамни ташлади. Жамоамизнинг ишончли ва совуққон ҳимоячиси Аброр Каримов билан амалдаги шартнома муддати узайтирилди.

Икки томонлама келишувга кўра, Аброр билан 4 йиллик янги битим имзоланди. Энди жамоамиз мудофаа қўрғонининг муҳим вакили 2029 йил якунига қадар «кончилар» шарафини ҳимоя қилиб, дарвозамиз дахлсизлигини таъминлашда давом этади.

Аброр Каримов ўзининг интизоми, ҳаводаги курашларда устунлиги ва майдонни кўра олиш қобилияти билан жамоамиз мудофаасининг таянчига айланган. Уни таркибда олиб қолиниши жамоамизнинг ҳимоя салоҳиятини сақлаш ва барқарорликни таъминлаш йўлидаги муҳим қарордир.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг