Абрамов Темурхўжа Абдухолиқов ҳақида гапирди
Футболчи оиласида жудолик бўлди.
Фото: Динамо ПФК
«Динамо» - «Хоразм» учрашувидан (2:2) кейин жамоамиз бош мураббийи Вадим Абрамов бугун фарзандидан айрилган «Локомотив» ҳужумчиси, собиқ шогирди Темурхўжа Абдухолиқовга ҳамдардлик билдирди.
«Эрталабдан нохуш хабарни эшитдик. Темурхўжа Абдухолиқовнинг ўғли вафот этибди. Бу қанчалик қаттиқ зарбалигини мен биламан, тушунаман. Клуб номидан биз таъзия билдирдик, иккинчи фарзандининг вафоти унинг учун жуда қайғули. Унга ўз номимдан, бутун жамоамдан ҳам чуқур ҳамдардлик билдираман. У сабрли бўлиши керак, бу жуда оғир. Дунёда ягона адолатсизлик бўлса, бу ҳам – оталарнинг ўз фарзандини дафн этишидир. Бу жуда қайғули ва оғир. Шундай экан, бундай пайтда футбол ҳақида гапириш жуда оғир», - дейди Вадим Карленович ўйиндан кейин.
Розикжон Султонмуродов
Журналист