locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Абрахам Россия чемпионатига йўл олиши мумкин

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Абрахам Россия чемпионатига йўл олиши мумкин
Фото: Getty Images

“Рома“ ҳужумчиси Тэмми Абрахам фаолиятини Россияда давом эттириши мумкин.

Soccer.ru хабарига кўра, 27 ёшли ҳужумчисига “Зенит“ жиддий қизиқиш билдирмоқда. Томонлар музокараларни бошлаб юборишган. Россия жамоаси ҳужумчининг трансфери учун 20 миллион евро ажратишга тайёр. Футболчининг ўзи учун эса йилига 5 миллион евро беришни режа қилган.

Аввалроқ унга “Болонья” клуби ҳам қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар янграганди.

Тэмми Абрахам ўтган мавсум “Милан“да ижарагада ҳаракат қилди. У 45 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 10 та гол ва 7 та голли узатма бор.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг