locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ҳабиб Нурмагомедов Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026даги имкониятларини баҳолади

Мусобақа АҚШ, Канада ва Мексикада 11 июндан 19 июлгача бўлиб ўтади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ҳабиб Нурмагомедов Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026даги имкониятларини баҳолади
ФОТО: Getty imagesлади

Енгил вазндаги собиқ чемпион ва UFC Шон-шараф зали аъзоси, россиялик Ҳабиб Нурмагомедов Ўзбекистон терма жамоасининг 2026 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионатидаги имкониятларини баҳолади.

Унинг айтишича, миллий терма жамоа камида гуруҳдан чиқиши кераклигини айтди. Мусобақа АҚШ, Канада ва Мексикада 11 июндан 19 июлгача бўлиб ўтади.

«Уларнинг сардори бор – Ҳусанов. Жамоа ғалабага ташна, ўзини кўрсатишни жудаям истаяпти. Ўйлайманки, улар камида гуруҳдан чиқиши керак», — деди Нурмагомедов Okko Sport’га берган интервьюсида.

Ҳабиб Нурмагомедов аралаш яккакурашлардаги фаолияти давомида 29 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Унинг ғалабаларидан 13 таси UFC’да қўлга киритилган. Ҳабиб сўнгги жангини 2020 йилда ўтказиб, америкалик Жастин Гэтжини мағлуб этган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг