Абдурашид Исмоилов: “Футболчилар вадасини устида чиқишди”
Бугун “Андижон” U21 жамоамиз Навоийда “Қизилқум” U21 га қарши майдонга тушиб 1:3 ҳисобигаги муҳим ғалабани қўлга киритди.
Ўйиндан кейин U21 жамоамиз устози Абдурашид Исмоилов клуб матбуот хизматига ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
- Бугунги туғилган кунингиз учун ғалаба ажойиб совға бўлди. Таассуротлар қандай?
- Ўйиндан олдин футболчиларга мотивация бердим, улар эса менга бугунги ўйинни сизга бағишлаймиз деб мотивация беришди. Вадасини устида чиқишди. Биринчи бўлимда устунлик бизни қўлимизда бўлди. Иккинчи бўлим бошида бироз устунлик уларга ўтди. Аммо иккинчи голдан кейин йигитлар яна “очилишди”. Захирадаги ўйинчиларимиздан фойдаландик ва улар ўйинни темпини туширишмади, аксинча қўшишди. Учинчи голни урганимиздан сўнг рақиб жамоа бизга гол уриш учун олдинга интилган бўлса, бизда яна 3-4 та қулай имкониятлар бўлди. Йигитлар айтган сўзини устида чиқишганидан хурсандман. Кейинги учрашувни сафарда “Нефтчи” билан ўтказамиз. Ҳар сафар водий дербиси мураккаб кечади. Бўлажак ўйинга ҳам яхши тайёргарлик кўрамиз. Мен футболчиларимга ишонаман, кейинги учрашувда ҳам ғалаба қозониб, турнир жадвалида янада юқорилашишга ҳаракат қиламиз.
- Хамидулло Каримов дублга эришди ва у умумий ҳисобда 3 та гол билан тўпурар бўлиб турибди...
- Хамидулло Каримов икки йилдан бери ўринбосарлар таркибида тўпурар бўлиб келяпти. Янги мавсум бошлангач, учта гол уришга улгурди. Унга тилагим, мавқеини янада мустаҳкамлаб, асосий таркибга ҳаракат қилишини хоҳлайман.
- Олдин ҳам сира туғилган кунингизга ўйин тўғри келганми?
- Йўқ, бундай ҳолат бўлмаган. Лекин ўзим шу нарсани сезиб юргандим. Чунки бизда чемпионат 26 февралда бошланди. Кейинги ўйин мартни бошида дейишганида 3-санга тўғри келгани мени қувонтирди. 55 ёшда юбилей ҳисобланади, хурсанд бўлиб сафар ўйинига келдим. Ўйинни 3 март кунига белгилангини менга икки карра ёқимли туюлди.