locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Абдуқодир Ҳусановнинг «Наполи»га қарши ўйини қандай баҳоланди?

Sofascore портали бу борада маълумот берди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Абдуқодир Ҳусановнинг «Наполи»га қарши ўйини қандай баҳоланди?
ФОТО: Getty images

Ўзбекистон терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов УЕФА Чемпионлар Лигаси 1-туридан ўрин олган “Наполи”га қарши баҳсни асосий таркибда бошлади ва 90 дақиқа давомида майдонда ҳаракат қилди.

Учрашувдан сўнг Sofascore портали Ҳусановнинг ўйинини 6,9 балл билан баҳолади. Бу кўрсаткич “шаҳарликлар” ҳимоя чизиғида ҳаракат қилган футболчилар орасида энг паст натижа ҳисобланади.

Sofascore талқинига кўра, “Манчестер Сити” — “Наполи” ўртасидаги баҳснинг энг яхши футболчиси неаполликлар посбони Ваня Милинкович-Савич бўлган. Сербиялик дарвозабон 90 дақиқа давомида 6 та сейв амалга оширди. “Манчестер Сити” сафидаги энг яхши футболчи эса Жереми Доку бўлди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг