Абдуқодир Ҳусанов жароҳат сабаб 3 та ўйинни ўтказиб юборади
Буни клуб бош мураббийи тасдиқлади.
ФОТО: Getty images
“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусановнинг 3 та ўйинни ўтказиб юборишини тасдиқлади.
“Ўйлашимча, Ҳусанов 3 та баҳсда бизга ёрдам бера олмайди. Ҳозирча Англия Лига кубогида унинг ўрнига академия футболчиларини туширишим мумкин.
Умид қиламанки, Абдуқодир АПЛ ва Чемпионлар Лигаси ўйинларида бизга кўпроқ ёрдам бера олади”, — деди испаниялик мутахассис.
Шу тариқа, 21 ёшли ўзбекистонлик футболчи Англия Лига кубоги доирасида “Хаддерсфилд”, АПЛдаги “Бёрнли” ва Чемпионлар лигаси “Монако”га қарши беллашувларда “шаҳарликлар”га ёрдам бера олмайди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист