Абдуқодир Ҳусанов трансфер масаласида клубларга жавоб берди
Pro Sports Management агентлиги раҳбари Герман Ткаченко «Nobel» YouTube-каналига берган интервьюсида Абдуқодир Ҳусановнинг трансфери ҳақида қизиқарли маълумотларни ошкор қилди.
Унинг сўзларига кўра, Россиянинг барча етакчи клублари ўзбекистонлик ҳимоячини ўз сафига қўшиб олишни истаган, аммо бунинг уддасидан чиқа олмаган:
«Ҳусановга келсак — Россиянинг барча клублари уни олишни хоҳлади. Ҳаммаси. Аммо бунга эриша олишмади. Илк режалар Беларус орқали эди. Унга йўл очганлар шундай қарор қилди. Кейин эса ‘Ланс’ ишга киришди — ва улар билан рақобат қилиш жуда қийин эди», — деди Ткаченко.
Абдуқодир Ҳусанов Европадаги фаолиятини Беларусьнинг «Энергетик-БГУ» жамоасида бошлади. 2023 йили у Франциянинг «Ланс» клубига ўтди. 2025 йил январда эса 20 ёшли ҳимоячининг трансфери «Манчестер Сити» томонидан 40 миллион фунтга амалга оширилди.
Ҳозирги кунда Ҳусанов Марказий Осиёдаги энг истиқболли футболчилардан бири сифатида эътироф этилмоқда. Унинг Англиянинг топ клубига ўтиши трансфер бозорида катта шов-шувга сабаб бўлди.