locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Абдуқодир Ҳусанов Осиёнинг энг яхши ёш футболчисига айланди

Goalpost овоз беришида у Абос Файзуллаевни ортда қолдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Абдуқодир Ҳусанов Осиёнинг энг яхши ёш футболчисига айланди
ФОТО: Getty images

Goalpost нашри талқинига кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Англиянинг “Манчестер Сити” клуби марказий ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов 2025-йилнинг Осиёдаги энг яхши ёш футболчиси деб топилди.

Goalpost овоз беришида у Абос Файзуллаев (“Истанбул Башакшеҳир”, Ўзбекистон), Нестори Иранкунда (“Уотфорд”, Австралия), Марселино Фердинан (“Оксфорд Юнайтед”, Индонезия), Ли Ҳана Бом (“Мидтулланд”, Корея), Али Жасим (“Комо” / “Ал-Нажма”, Ироқ) ҳамда Япония, Корея ва Австралиядан бошқа ёш номзодлар билан беллашиб, биринчиликни қўлга киритди.

Маълумот ўрнида, 21 ёшли футболчи 2025-йилнинг январ ойида “Манчестер Сити” сафига қўшилиб, Англия Премьер-лигасида ўйнаган илк ўзбекистонлик футболчига айланди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг