locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Абдуқодир Ҳусанов «Олимпия шаҳарчаси»даги инфратузилма билан танишди

Тадбирда унинг отаси Ҳикмат Ҳошимов билан учрашув бўлиб ўтди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Абдукодир Хусанов ознакомился с инфраструктурой Олимпийского городка
Фото: Olympic.uz

Олимпия шаҳарчаси ҳудудида жойлашган Спорт вазирлиги биносида футбол бўйича Миллий терма жамоа аъзоси, "Манчестер Сити" футбол клуби ўйинчиси Абдуқодир Ҳусанов ҳамда унинг отаси Ҳикмат Ҳошимов билан учрашув бўлиб ўтди.

Тадбирда Спорт вазири Адҳам Икрамов, Миллий олимпия қўмитаси раиси биринчи ўринбосари Отабек Умаров, МОҚ бош котиби Ойбек Қасимов, Миллий паралимпия қўмитаси раиси Мухторхон Ташхўжаев иштирок этди.

Учрашувда футболчимиз Жаҳон чемпионатига олиб бораётган индивидуал тайёргарлиги атрофлича муҳокама қилинди. Ўз навбатида, мутасаддилар футболчимиз Манчестер клуби сафида яқинда дастлабки соврини – Англия лига кубогини қўлга киритгани билан табриклаб, мавсум чемпионлиги ва Англия кубоги финалида кутяптиган ўйинларда ҳам унга омад тилашди.

Футболчимиз оптимал спорт формасини ушлаб туриш учун “Манчестер Сити” таркибида олиб бораётган машғулотлари хусусида гапириб ўтди.

Ташриф давомида Абдуқодир Ҳусановга Ўзбекистон давлат спорт академияси ректори Илҳомжон Турсуналиев томонидан академиянинг спорт психологияси, спорт тиббиёти хоналари, ўқув аудиториялари ҳамда академия ахборот-ресурс маркази фаолияти яқиндан таништирилди.

Шундан сўнг расмийлар ҳамроҳлигида Абдуқодир Ҳусанов Олимпия шаҳарчаси ҳудудида жойлашган спорт иншоотларида ҳам бўлди. Бугунги кунда дунёнинг иқтисодий жиҳатдан энг ривожланган мамлакатида тўп сураётган футболчимиз Давлатимиз раҳбари ташаббуслари билан бунёд этилган ушбу муҳташам спорт иншоотлари Ватанимиз спортинг янада ривожланишида муҳим аҳамият касб этишини эътироф этди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг