locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Абдуқодир Ҳусанов Манчестерда қайси машинада юриши маълум бўлди

Футбол
Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Абдуқодир Ҳусанов Манчестерда қайси машинада юриши маълум бўлди
Расм: Gazeta.uz

«Манчестер Сити» фан-аккаунти ижтимоий тармоқларда ўзбек ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов Англияда қандай автомобилда ҳаракатланишини ошкор қилди. Чоп этилган видеода жамоа футболчилари машғулотга шахсий машиналарида келаётгани акс этган.

Маълумотларга кўра, Ҳусанов BMW i4 русумидаги электромобилда юради. Ушбу автонинг бозордаги баҳоси 73 минг АҚШ долларигача етади.

Қизиқ томони, аввалроқ Тошкентда Ҳусановга 350 минг долларлик машина совға қилингани маълум бўлган. ОАВ хабарига кўра, ушбу автомобилни унга футбол амалдори Улуғбек Асанбоев тақдим этган.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг