Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити”да янги позицияда ўйнаши мумкин
The Athletic ёзганидек, Гвардиола ўзбек футболчисини ўнг қанот ҳимоясига ўтказишни синамоқда
Расм: Telegram
“Манчестер Сити” янги мавсумга тайёргарликни бошлади. Хосеп Гвардиола янгиланган таркиб билан Англия Премьер-лигаси, Европа Чемпионлар лигаси ва бошқа мусобақаларда чемпионлик учун кураш олиб боради.
The Athletic нашри эксперти Жордан Кэмпбелл хабар беришича, жамоанинг ўзбекистонлик легионери Абдуқодир Ҳусанов яқинда янги позицияда синаб кўрилиши мумкин.
Ўтган мавсумда “Ланс” ва “Сити” сафида жами 21 та ўйинда марказий ҳимоячи сифатида тўп сурган Ҳусанов, айрим муҳим баҳсларда ўнг қанот ҳимоясида майдонга тушган. Жумладан, Европа Чемпионлар лигасида “Реал”га қарши Мадриддаги 1:3 ҳисобидаги ўйин ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида “Ал-Айн” устидан 6:0 ҳисобидаги ғалабада у шу позицияда ҳаракат қилган.
Бакрадзе Иман
Редактор