Абдуқодир Ҳусанов — «Ман Сити»да мавсумнинг энг яхши футболчиси бўлишга даъвогар
Ғолиб овоз бериш жараёни орқали аниқланади.
ФОТО: Getty images
“Манчестер Сити” расмий саҳифаси клубнинг мавсумдаги энг яхши футболчиси соврини учун якуний учта номзодни эълон қилди. Ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусановга ушбу мукофот учун Нико О’райли ва Жереми Доку рақиблик қилади.
Ғолиб овоз бериш жараёни орқали аниқланади. “Шаҳарликлар” Англия Лига Кубоги ва Англия Кубогидаги ғалабалардан сўнг ички дубльни расмийлаштирди. Бундан ташқари, чемпионат якунланишига иккита ўйин қолган бир вазиятда Премьер Лига чемпионлиги учун курашни давом эттирмоқда.
Абдуқодир Ҳусанов “шаҳарликлар” сафида барча турнирлар доирасида 33 та ўйинда майдонга тушди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист