locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Абдуқодир Ҳусанов кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?

У тезкорлиги билан майдонда ажралиб турди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Абдуқодир Ҳусанов кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?
ФОТО: Getty images

Англия Премьер-лигасининг 21-турида «Манчестер Сити» ўз майдонида «Брайтон»ни қабул қилди ва баҳс 1:1 ҳисобида якунланди. Голлар 41-дақиқада пенальтидан Эрлинг Холанд ҳамда 60-дақиқада Каору Митома томонидан киритилди.

“Шаҳарликлар” сафида тўп сураётган легионеримиз Абдуқодир Ҳусанов учрашувни тўлиқ ўтказди. Ҳимоячи майдондаги ҳар бир эпизодда ўзини ишончли тутиб, рақибнинг тезкор ҳужумларига қарши курашда фаол ҳаракат қилди.

Нуфузли аналитик платформаларнинг баҳо бериш натижалари қуйидагича:

- Sofascore — 7.1 балл
- Flashscore — 7.3 балл
- Whoscored — 7.1 балл
- FotMob — 7.8 балл

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг