Абдуқодир Ҳусанов фаолиятини А Серияда давом эттириши мумкин
Футбол
Насрулло Каримов
Журналист
ФОТО: Getty Images
“Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов фаолиятини Италия А Сериясида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда LaLazio нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, Туриннинг “Ювентус” клуби 21 ёшли футболчига қизиқиш билдирмоқда ва ёзги трансферлар ойнасида уни ижара олишга ҳаракат қилади.
Қайд этилишича, “шаҳарликлар” ҳам Ҳусановнинг кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиши учун бошқа жамоага ижарага қўйиб юборишга қарши эмас.
Эслатиб ўтамиз, Абдуқодир Ҳусанов қишки трансферлар вақтида “Ланс”дан “Манчестер Сити” сафига келиб қўшилганди. У жорий мавсум “шаҳарликлар” сафида жами 9 та ўйин ўтказиб, битта голга муаллифлик қилди.