Абдуқодир Ҳусанов Чемпионлар Лигасининг энг тезкор марказий ҳимоячисига айланди
«Ман Сити» футболчиси майдонда 35,8 км/соат тезликка эришган.
ФОТО: Getty Images
CIES халқаро футбол тадқиқотлари маркази жорий мавсумдаги Чемпионлар Лигаси баҳсларида бешта асосий позиция бўйича футболчиларнинг максимал тезлик рейтинги эълон қилди.
Марказий ҳимоячилар орасида энг юқори кўрсаткични «Манчестер Сити» ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Абдуқодир Ҳусанов қайд этди. Ёш ҳимоячи майдонда 35,80 км/соат тезликка эришган ва бу ўз тоифасида жорий мавсумдаги мутлақ энг яхши натижа бўлиб турибди.
Барча позициядаги футболчилар орасида умумий рейтингда «Ньюкасл» ҳужумчиси Энтони Гордон пешқадамлик қилмоқда. CIES маълумотларига кўра, у майдонда 37,92 км/соат тезликка эришишга муваффақ бўлган.
Насрулло Каримов
Журналист