locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Абдуқодир Хусанов ва бошқа АПЛ футболчиларининг бозор қиймати эълон қилинди

Футбол
Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Абдуқодир Хусанов ва бошқа АПЛ футболчиларининг бозор қиймати эълон қилинди
Расм: gettyimages.com

Transfermarkt сайти яқинда Англия Премьер-Лигасида тўп суровчи футболчиларнинг бозор қийматини янгилади ва бу натижалар бир қанча қизиқарли маълумотларни ошкор қилди. Нархи ўзгармаган футболчилар орасида “Манчестер Сити” ҳимоячиси, ўзбекистонлик Абдуқодир Хусанов ҳам бор. Унинг қиймати аввалгидек 35 миллион евро бўлиб қолди. Яқинда тўй қилган ёш футболчи ҳали ҳам эътибор марказида, аммо унинг баҳоси ўзгармади.

Бу галги янгиланишда Transfermarkt асосий эътиборни мавсумда ўзини кўрсата олган ёш футболчиларга қаратди. Рынок тобора иқтидорли ёшларга қизиқишни оширмоқда. Масалан, “Ньюкасл” ҳужумчиси Александр Исак 20 миллион еврога қимматлашиб, 120 миллион еврога етди — бу лигадаги энг йирик ошишлардан бири бўлди. Шунингдек, “Борнмут” аъзоси Милош Хейсен ва “Арсенал” футболчиси Этан Льюис-Скелли ҳам жиддий қиймат ошишига эришди. Хейсен 18 миллион евро қўшиб, 60 миллион евро, Льюис-Скелли эса 17 миллион еврога ошиб, 45 миллион еврога баҳоланди.

Бироқ айрим футболчиларнинг баҳоси пасайди. Хусусан, “Манчестер Сити”дан бир неча футболчи қийматини йўқотди. Масалан, Фил Фоденнинг бозор баҳоси 30 миллион еврога тушиб, ҳозирда 100 миллион еврони ташкил этмоқда. Эрлинг Холанн 20 миллион евро арзонлашиб, 180 миллион еврога тушди. Яна бир футболчи Родри ҳам шунчага пасайди ва ҳозирги баҳоси 110 миллион еврони ташкил этяпти.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг