Абдуқодир Хусанов АПЛнинг илк турида энг тезкор ҳимоячилардан бири бўлди
Англия Премьер-лигаси 2025/26 йилги мавсумининг биринчи турида «Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Хусанов ўзининг юқори тезкорлик хусусиятлари билан ажралиб турди. У «Вулверхэмптон»га қарши учрашувда захирасидан майдонга тушиб, 33,5 км/соат тезликка эришди. Бу натижа илк турда иштирок этган барча футболчилар орасида энг юқори бешликка кирди.
Энг тезкор ўйинчилар рўйхати қуйидагича шаклланди:
• Уильям Осула («Ньюкасл») — 34,2 км/соат
• Вильсон Изидор («Сандерленд») — 34,2 км/соат
• Жереми Фримпонг («Ливерпул») — 33,7 км/соат
• Абдуқодир Хусанов («Манчестер Сити») — 33,5 км/соат
• Антони Гордон («Ньюкасл») — 33 км/соат
«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола ўз шогирди ҳақида илиқ фикр билдирди:
«Хусановнинг жисмоний тайёргарлиги ва юқори мобильлиги - унинг асосий устунликлари. Трансферлар ичида у ҳам ўзини намойиш қила олди. Мен кўрган энг тезкор футболчилардан бири эканини исботлади», - деди мураббий.