Абдуллоҳ Олимов – «Алай» футболчиси
У мавсум якунига қадар бу жамоа шарафини ҳимоя қилади.
Фото: ФарДУ
Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Абдуллоҳ Олимов фаолиятини Қирғизистон чемпионатида давом эттиради.
Футболчи “Алай” клуби билан шартнома имзолади. У мавсум якунига қадар бу жамоа шарафини ҳимоя қилади.
Олимов шу кунга қадар “Пахтакор”, “Машъал”, “Шўртан”, “Нефтчи”, “Андижон”, “ФарДУ” жамоаларида тўп сурган.
У сўнгги мавсумни Пролига иштирокчиси “ФарДУ” жамоада ўтказганди. “Алай” сафида Мирзоҳид Маматханов ва Жамшид Қобуловлар ҳам тўп суради.
Розикжон Султонмуродов
Журналист