locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Абдулла Абдуллаев — «Навбаҳор» футболчиси

28 ёшли футболчи наманганликлар билан мавсум сўнгигача мўлжалланган шартнома имзолади.
Абдулла Абдуллаев — «Навбаҳор» футболчиси
Фото: Навбаҳор ПФК

Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Абдулла Абдуллаев «Навбаҳор» билан шартнома имзолади.

28 ёшли футболчи наманганликлар билан мавсум сўнгигача мўлжалланган шартнома имзолади.

Абдуллаевнинг сўнгги жамоаси БААнинг «Дибба» клуби бўлганди. У ўтган мавсумда ушбу жамоа сафида 9 та баҳсда ҳаракат қилган.

Фаолияти давомида "Цементчи" (2016), "Бунёдкор" (2017-2022), "ОКМК" (2022-2023), "Кҳор Факкан" (2023-2024), "Пахтакор" (2024-2025), "Дибба СCC" (2025 ---) жамоаларида ўйнаган.

Бундан ташқари, Абдулла Абдуллаев Ўзбекистон U-23 (2018-2019) терма жамоаси таркибида майдонга тушган. Абдулла Абдуллаев ҳозирги вақтда Ўзбекистон миллий терма жамоамиз аъзоси.

Асосий воқеаларни кузатиб боринг!
Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг