Абдулазиз Абдурашидов «Сўғдиёна» футболчисига айланди
Томонлар ўртасидаги келишув 2026 йил якунига қадар амал қилади.
Фото: Сўғдиёна ПФК
Жиззахнинг “Сўғдиёна” футбол клуби янги мавсум олдидан таркибни мустаҳкамлаш мақсадида ҳимоячи Абдулазиз Абдурашидовни ўз сафига қўшди.
Клуб матбуот хизмати хабар беришича, томонлар ўртасидаги келишув 2026 йил якунига қадар амал қилади.
Абдулазиз Абдурашидов профессионал фаолияти давомида “Локомотив”, “Турон” ва “Бунёдкор” клублари шарафини ҳимоя қилиб, ўзини меҳнаткаш ва ишончли ҳимоячи сифатида кўрсатган.
“Сўғдиёна” футболчига жамоа сафида барқарор ўйинлар, ёрқин лаҳзалар ва катта ғалабалар тилади”, - дейилади клуб хабарида.
Розикжон Султонмуродов
Журналист