locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Абдукодир Хусанов «Манчестер Сити» раҳбариятидан юқори баҳо олди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Абдукодир Хусанов «Манчестер Сити» раҳбариятидан юқори баҳо олди
Расм: gettyimages.com

«Манчестер Сити» президенти Халдун Ал-Муборак ўзбекистонлик ҳимоячи Абдукодир Хусановнинг трансфери ҳақида фикр билдириб, клуб уни анча вақтдан бери кузатиб келганини таъкидлади.

— Хусанов — иқтидорли марказий ҳимоячи. Биз уни анча аввал таркибга қўшмоқчи эдик. Агар у қишда келмаганида, ёзда албатта шартнома тузар эдик. Ракиблар кўп эди, шу боис тез қарор қабул қилишга тўғри келди, — деди Ал-Муборак.

Унинг сўзларига кўра, қишдаги харидлар клуб учун муҳим йўналишларни белгилашга ёрдам берди:

— Қишдаги трансферлардан мамнунмиз. Бу бизга кейинги қадамларни англаш имконини берди. Ёзда ҳам жамоанинг эҳтиёжларига қараб фаол ҳаракат қилишни режалаштиряпмиз.

Абдукодир Хусанов «Манчестер Сити» тизимида тўп сураётган илк ўзбекистонлик футболчига айланди ва у Европада мутахассислар эътиборини тортди.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг