Абдукодир Хусанов фамилияси туширилган “Манчестер Сити” футболкалари сотувга чиқди
Расм: sports.ru
“Манчестер Сити” жамоаси 2025/2026 йилги мавсум учун янги уй формасини тақдим этди. Бу ҳақда клубнинг расмий Instagram саҳифасида хабар берилди.
Puma бренди томонидан ишлаб чиқилган формада жамоа аъзоларининг исм-шарифлари акс этган футболкалар сотувга чиқарилди. Улар орасида ўзбекистонлик футболчи Абдукодир Хусанов фамилияси туширилган вариант ҳам мавжуд.
Мухлислар янги формани клубнинг расмий дўконлари ёки онлайн платформа орқали харид қилишлари мумкин.
Бакрадзе Иман
Редактор