Аббосжон Ғуломов тақдирланди
Хабарингиз бор, якунланган мавсумда “Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати ходимлари жамоамизнинг ҳар бир ўйинидан сўнг, “лочинлар” таркибидаги учрашувнинг энг яхши футболчисини аниқлаб келишган, уларнинг талқинига кўра, жамоамизнинг маҳоратли ярим ҳимоячиси Аббосжон Ғуломов “Навбаҳор”нинг 2025-йилги мавсумдаги энг яхши футболчиси, деб топилганди.
Таъкидлаганимиздек, якунланган мавсумда 27 ёшли футболчи “лочинлар” таркибида Суперлига ва Ўзбекистон кубоги баҳсларида жами 33 та ўйинда майдонга тушиб, 2579 дақиқа ўйнаб, 12 та голга муаллифлик, 3 та голга ассистентлик қилди.
Шунингдек, Аббосжон Ғуломов Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси (ЎЗПФЛ) томонидан якунланган мавсумда “Йил кашфиёти” деб топилганди. Шу муносабат билан Аббосжон Ғуломовга махсус тайёрланган статуэткани клуб матбуот хизмати номидан топширилди.