locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Аббосжон Ғуломов билан тузилган шартнома муддати узайтирилди

Жамоа етакчи футболчиси таркибда сақланиб қолинди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Аббосжон Ғуломов билан тузилган шартнома муддати узайтирилди
Фото: Навбаҳор ПФК

Бугун клуб қароргоҳига Наманган вилояти ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Шавкатжон Шокиржонович Абдураззоқов ташриф буюриб, жамоамиз президенти Анваржон Абдувоҳидович Тожимирзаев билан биргаликда "Навбаҳор" сафида якунланган мавсумда жамоамиз шарафини ҳимоя қилган футболчилар орасида етакчиларни келаси мавсумда ҳам "лочинлар" таркибида олиб қолиш масаласини муҳокама қилинди.

Бош мураббий Тимур Тоҳирович Кападзе тақдим этган шорт-лист асосида жамоамиз сафида сермаҳсуллик кўрсатиб, якунда "Навбаҳор"нинг якунланган мавсумдаги энг яхши ўйинчиси ва ПФЛ томонидан 2025 йилги мавсумнинг "Йил кашфиёти" деб эътироф этилган Аббосжон Ғуломов билан келишувга эришилиб, у билан тузилган амалдаги шартнома муддати узайтирилди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг