Аббосбек Махсталиев – «Гулистон» жамоаси ёрдамчи мураббийи
Аббос буга қадар Сирдарё вилояти футбол академиясида ҳам ёшларга тарбия бериб келаётганди.
Фото: Гулистон ПФК
Ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатларида муваффақиятли тўп тепган Аббосбек Махсталиев «Гулистон» футбол клубида иш бошлади.
У жамоа бош мураббийи Аббос Эргашевга яқинда кўмаклашади. Ёш мутахассис ўтган йили «Сирдарё ФА» жамоасини бошқарган ва тажриба тўплаганди.
Аббос буга қадар Сирдарё вилояти футбол академиясида ҳам ёшларга тарбия бериб келаётганди.
У футболчилик фаолияти давомида 2011-2014 йилларда «Пахтакор», 2015-2018 йилларда «Нефтчи», 2019-2020 йилларда «Сурхон»да тўп тепган. 2023 йилда «Янгийер»да биринчи лигада ўйнаб, чемпион бўлган ва жамоа билан Пролигага чиққан. 2011 йилда ўсмирлар, 2013 йилда ёшлар билан кичик мундиалларда қатнашган ва кўплаб голларга муаллифлик қилган. Ўзбекистон ифтихори кўкрак нишони соҳиби.
Розикжон Султонмуродов
Журналист