Аббосбек Файзуллаев жаҳон чемпионатлари рекордини ўрнатди
Файзуллаев XXI асрда жаҳон чемпионатида бош билан гол урган энг паст бўйли футболчига айланди.
Фото: ЎФА
Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Аббосбек Файзуллаев ЖЧ-2026 гуруҳ босқичининг 1-турида Колумбия миллий терма жамоасига қарши ўйинда (1:3) гол уриб, жаҳон чемпионатлари рекордини ўрнатди.
Файзуллаев XXI асрда жаҳон чемпионатида бош билан гол урган энг паст бўйли футболчига айланди. Аббосбекнинг бўйи — 167 см. Бу ҳақда OPta Sports телеграм-канали хабар бермоқда.
Жаҳон чемпионати — 2026 АҚШ, Мексика ва Канадада ўтказилмоқда.
Турнир 11 июнда бошланди ва 19 июлда якунланади. Амалдаги жаҳон чемпиони Аргентина терма жамоаси ҳисобланади, у 2022 йили Қатарда финалда Франция терма жамоасини ўйиндан кейинги пенальтилар сериясида мағлуб этган.