locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Аббосбек Файзуллаев: “Ўзбекистонда ҳозир энг кучли футболчилардан иборат авлод бор”

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Аббосбек Файзуллаев: “Ўзбекистонда ҳозир энг кучли футболчилардан иборат авлод бор”
ФОТО: Getty Images

Москвадаги ЦСКА клуби ярим ҳимоячиси Аббосбек Файзуллаев ўзбекистонлик ёш футболчиларнинг иқтидорлари ҳақида гапирди.

“Ҳозир Ўзбекистонда энг кучли футболчилар авлодидан бири бор. Уни рус авлодига солиштирсам... Россия терма жамоаси ҳам кучли таркибга эга. Мен бир неча ўйинларни кўрдим, гарчи улар унчалик кучли рақиблар бўлмаса-да, лекин таркиб кучли эди.

Мен ҳамиша Ватаним томонида бўламан. Менимча, Ўзбекистон Россияни мағлуб этган бўларди”, - дейди Файзуллаев.

Маълумот учун, Файзуллаев жорий мавсум ЦСКА сафида жами 33 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди. Унинг Transfermarkt’даги нархи 8 миллион еврога баҳоланмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг