locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Аббосбек Файзуллаев Туркияда қанча маош маълум

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Аббосбек Файзуллаев Туркияда қанча маош маълум
Фото: Getty Images

“Истанбул Башакшеҳир” тез орада Аббосбек Файзуллаевнинг трансферини эълон қилади.

Журналист Осман Алтунтеримнинг хабар беришича, 21 ёшли вингер янги жамоаси сафида йилига 1 миллион евро маош олади. Шунингдек, унга қўшимча бонуслар ҳам бериб борилади.

Туркия клуби Аббоснинг трансфери учун ЦСКАга 7 миллион евро ўтказиб бериши айтилмоқда. Ҳозирда музокаралар якуний босқичда.

Аббос ўтган мавсум ЦСКА сафида жами 39 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди. Унинг Transfermarkt’даги нархи 8 миллион еврога баҳоланмоқда.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг