locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Аббосбек Файзуллаев: «Кейинги ўйинда кўпроқ гол уришга ҳаракат қиламиз»

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Аббосбек Файзуллаев: «Кейинги ўйинда кўпроқ гол уришга ҳаракат қиламиз»
Фото: ЎФА

Ўзбекистон миллий жамоаси вингери Аббосбек Файзуллаев терма жамоа машғулотларига қўшилди. У бугунги машғулотлар олдидан журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

«Ҳолатим яхши. Тикланиб олдим, чунки ҳали ўйнаганимизга ҳам кўп бўлмаганди. Мураббийлар билан келишиб таваккал қилмасликка қарор қилдик. Кейинги ўйинга тайёрман. Қийинчилик бўлиши табиий, чунки осон ўйиннинг ўзи йўқ. Қизил карточка ҳам таъсир қилди, чунки унгача устунлик бизда эди. Муҳими 3 очко». Худо хоҳласа, ғалаба учун майдонга чиқамиз ва кўпроқ гол уришга ҳаракат қиламиз. Мослашиш қийин бўлмади. Унинг асосий сабаби - олдимда Элдор ака бор. Бирга мослашиб кетиш қийинчилик туғдирмади. Жамоа ҳам бизни яхши қабул қилди», - дейди Файзуллаев.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг