locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Аббосбек Файзуллаев “Истанбул Башакшехир”да машғулотларни бошлади

Ёш ярим ҳимоячи янги клубида илк бор машғулотга тушди
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Аббосбек Файзуллаев “Истанбул Башакшехир”да машғулотларни бошлади
Расм: Instagram

Кеча, 30 июл куни “Истанбул Башакшехир” клуби ўзбекистонлик футболчи Аббосбек Файзуллаев билан шартнома имзолаганини расман эълон қилди. Клуб томонидан эълон қилинган суратларда 21 ёшли ярим ҳимоячининг янги жамоаси сафида машғулотларни бошлагани акс этган.

Маълумот учун, жорий мавсум бошланишидан олдин Ўзбекистон терма жамоасининг ҳужумчиси Элдор Шомуродов ҳам “Истанбул Башакшехир”га ижара асосида қўшилган эди.

Файзуллаев Россиянинг ЦСКА клуби сафида 2 мавсум фаолият юритди. Ушбу давр мобайнида 72 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол муаллифи бўлди ҳамда 22 та голли узатма амалга оширди.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг