Аббосбек Файзуллаев фаолиятини Европанинг топ-5 лигаларидан бирида давом эттириши мумкин
Файзуллаев айни пайтда “Башакшеҳир”нинг асосий футболчиларидан бири ҳисобланади.
Фото: Getty Images
Франциянинг “Страсбург” клуби Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Истанбул Башакшеҳир” ярим ҳимоячиси Аббосбек Файзуллаевга қизиқиш билдирмоқда. Франция клуби 22 ёшли ўзбекистонлик футболчининг трансфер имкониятини ўрганмоқда.
Файзуллаев айни пайтда “Башакшеҳир”нинг асосий футболчиларидан бири ҳисобланади. Унинг Туркия клуби билан амалдаги шартномаси 2030-йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Ҳозирча “Страсбург” томонидан расмий таклиф юборилгани ёки клублар ўртасида музокаралар бошланганига оид аниқ маълумот йўқ. Шунга қарамай, Франция вакили ўзбекистонлик футболчини кузатиб бораётгани хабар қилинмоқда.
Маълумот учун, Файзуллаев 2026/27-йилги Туркия Суперлигада ҳозирча 1 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та голли узатмани амалга оширган.
Насрулло Каримов
Журналист