locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Аббосбек Файзуллаев: “Биз Суперфиналдамиз, барча мухлисларимизни табриклаймиз”

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Аббосбек Файзуллаев: “Биз Суперфиналдамиз, барча мухлисларимизни табриклаймиз”
ФОТО: pfc-cska.com

Москвадаги ЦСКА клуби ярим ҳимоячиси Аббосбек Файзуллаев Россия Кубоги финал учрашуви ҳақида фикр билдирди.

Эслатиб ўтамиз, ЦСКА жавоб ўйинида «Зенит» устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Дастлабки баҳсда эса худди шу ҳисоб билан мағлуб бўлганди.

Икки ўйин натижаси дуранг билан якунлангач, пенальтилар сериясига мурожаат қилинди. Унда эса омад ЦСКАга кулиб боқди (4:3) ва “армивачилар” турнирнинг Суперфининига йўл олди.

“Асосийси, ғалаба қозондик. Биз финалдамиз, барча мухлисларимизни табриклаймиз”, - дейди Файзуллаев.

Маълумот учун, Россия Кубоги Суперфинали 15-май куни Москвада бўлиб ўтади. Унда ЦСКАга «Спартак» – «Ростов» қарама-қаршилиги ғолиби тўқнаш келади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг