Аббосбек Файзуллаев “Башакшеҳир”да тез мослашди
Клуб матбуот котиби: У ўзини Туркияда жуда яхши ҳис қилмоқда
Расм: Instagram
Истанбулнинг “Башакшеҳир” клуби матбуот котиби Гўкҳан Йилмаз ўзбек легионери Аббосбек Файзуллаев ҳақида фикр билдирди.
“Аббосбекнинг жамоага мослашуви учун алоҳида вақт талаб қилинмади. У туркий тилда гаплашадиган миллат вакили бўлгани учун Туркияда ўзини жуда яхши ҳис қилмоқда. Бу ҳафта Конференциялар лигасидаги илк расмий ўйинида майдонга тушди ва аллақачон имкониятларини намойиш этмоқда”, – деди Йилмаз.
Файзуллаев 7 миллион евро эвазига “Башакшеҳир”га кўчиб ўтди. Унинг ўтган мавсумда ЦСКА сафида 72 ўйинда 8 гол уриб, 22 голли узатма амалга оширгани қайд этилган. Transfermarkt маълумотларига кўра, ҳужумчи ҳозирда 8 миллион евро баҳоланмоқда.
Бакрадзе Иман
Редактор