Аббос Ғуломов “Навбаҳор”ни тарк этди
Аббос Ғуломов “Навбаҳор”ни тарк этди. Бу ҳақида “Лочинлар” матбуот хизмати хабар берди.
"Айни пайтда миллий чемпионатимизда давом этаётган ёзги трансфер “ойнаси”да жамоамиз таркибида бир қатор ўзгаришлар юз бермоқда. Жумладан, 28 ёшли маҳоратли ярим ҳимоячи Аббосжон Ғуломов “Навбаҳор” сафини тарк этди. “Лочинлар” таркибига 2025 йилги мавсумда қўшилган Ғуломов ортда қолган 1,5 мавсум давомида Суперлига ва Ўзбекистон кубоги баҳсларида жами 48 та ўйинга майдонга тушиб, 15 та голга муаллифлик қилган ҳолда, 4 та голга ассистентлик қилди.
Бундан ташқари, Аббосжон Ғуломов ўтган мавсумда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси (ЎзПФЛ) томонидан “Йил кашфиёти” мукофотини қўлга киритган.
Биз жамоамиз сафида ўтказган ёрқин ўйинлари учун Аббосжон Ғуломовга миннатдорчилик билдирамиз ва унинг келгуси фаолиятида омад ҳамда зафарлар тилаб қоламиз.
Барчаси учун раҳмат, Аббосжон!",- деб ёзилади клуб расмий саҳифасида.