locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Аббос Ғуломов — энди «Насаф» футболчиси

Наманганнинг «Навбаҳор» жамоасини тарк этган футболчи Аббос Ғуломов Қаршининг «Насаф» клубига кўчиб ўтди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Аббос Ғуломов — энди «Насаф» футболчиси
photo: Nasaf fk

Наманганнинг «Навбаҳор» жамоасини тарк этган футболчи Аббос Ғуломов Қаршининг «Насаф» клубига кўчиб ўтди. Бу ҳақида «аждарлар» матбуоти хабар берди.

«Ўзининг водий клубларидаги ишончли ва сермаҳсул ўйинлари билан футбол мухлислари эътиборини қозонган тажрибали ярим ҳимоячи Аббос Ғуломов фаолиятини энди "Насаф" сафида давом эттиради.

Томонлар ўртасида эришилган келишувга кўра, футболчи мавсум якуннига қадар жамоамиз шарафини ҳимоя қилади. Шунингдек, шартномани узайтириш банди ҳам битимдан ўрин олган.

"Аждарлар" оиласига хуш келибсан, Аббос!»,— деб ёзилади клуб расмий саҳифасида.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг