locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Аббос Файзуллаев расман «Истанбул Башакшехир»га ўтди

ЦСКА клуби трансфер маблағини қабул қилди
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Аббос Файзуллаев расман «Истанбул Башакшехир»га ўтди
Расм: Instagram

Москва ЦСКА клуби Аббос Файзуллаевнинг трансфери тўлиқ якунланганини маълум қилди. Келишувга мувофиқ маблағ клуб ҳисоб рақамига тушди ва дарҳол халқаро трансфер сертификати юборилди.

ЦСКА матбуот хизмати директори Кирилл Брейдо ушбу келишувни ўзига хос «вин-вин» деб атади. Унинг сўзларига кўра, жараёнда барча томонлар максимал даражада масъулият ва касбий ёндашув кўрсатган. Айниқса, агент Герман Ткаченкога алоҳида миннатдорлик билдирилди.

Эндиликда Файзуллаев расман «Истанбул Башакшехир» сафида баҳсларда қатнашиши мумкин. Унинг дебюти эртага Конференциялар лигаси доирасида руминларнинг «Университатя Крайова» жамоасига қарши баҳсда кутилмоқда. Ортиқча уч кундан кейин эса Аббос Туркия Суперлигасида Хусниддин Аликулов жамоаси — «Ризеспор»га қарши ўйинда майдонга тушиши мумкин.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг