Аббос Файзуллаев: «Бу Жаҳон чемпионатида ўз имкониятимизнинг энг юқори даражасини кўрсата олмадик»
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Аббосбек Файзуллаев Жаҳон чемпионати–2026даги иштирок ва мусобақадан чиқиб кетиш ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
— Жаҳон чемпионатида иштирок этиш орзу эди. Натижага қарамай, орзу ушалди, деб айтса бўладими?
— Ҳа, Жаҳон чемпионатида ўйнадик. Лекин бунинг ўзи етарли эмас. Мен ғалаба қозонишни хоҳлайман. Афсуски, бу сафар бунга эриша олмадик. Ҳозир жуда чарчаганман. Умид қиламанки, кейинги Жаҳон чемпионатига ҳам йўл оламиз ва у ерда ғалабаларга эришамиз.
— Жамоа бундан яхшироқ ўйнай олармиди ёки бу энг юқори даража эди?
— Йўқ, бу бизнинг максимумимиз эмас. Биз нималарга қодир эканимизни яхши биламан. Биз яхши футбол ўйнай оламиз. Бу чемпионатда эса айнан шу жиҳат бизга етишмади, — деди Файзуллаев Championat мухбири Андрей Панковга берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионати–2026 гуруҳ босқичидаги учала учрашувда ҳам мағлуб бўлиб, мусобақани 2:11 тўплар нисбати билан якунлади.