Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумкор ярим ҳимоячиси Аббос Файзуллаев Дубайда Championat.asia сайтига эксклюзив интервью берди. У суҳбат давомида Россиядаги илк ютуғи, терма жамоа олдида турган масъулият ва БААда юзага келган муаммоли вазият ҳақида фикр билдирди.
— Россияда биринчи совринимни қўлга киритганимдан жуда хурсандман. Бу мен учун муҳим босқич. Энди эса диққатни тўлиқ терма жамоа ўйинига қаратамиз. Олдимизда ўзбек футболи тарихидаги энг муҳим учрашувлардан бири турибди. Биз бу вазифани бажаришимиз шарт, — деди Файзуллаев.
— Шаржа ва Абу-Даби аэропортларида мухлислар ҳамда журналистлар ушлаб қолинмоқда. Бу вазият футболчиларга ҳам таъсир қилаяптими?
— Интернетда бу ҳақда ўқиб хабардор бўлдим. Албатта, бу ёқимсиз ҳолат. Лекин бизнинг вазифамиз — майдонда ўз ўйинимизни кўрсатиш. Бошқа нарсаларга чалғимаслигимиз керак. Стадионда мухлисларимиз кўпроқ бўлса, бизга мотивация бўлади. Уларни мағлуб этсак, бу рақиб учун икки баробар аламли бўлади.
— Кубок финалидан сўнг ҳам БААга қарши ўйин ҳақида гапирдингиз. Бу учрашув қай даражада қийин кечиши мумкин?
— Саралашда осон ўйин йўқ. Ҳар бир баҳсда кураш катта. Лекин ўйин ҳақида ҳаддан ташқари кўп ўйлаш ҳам тўғри эмас — бу ўйинимизга салбий таъсир қилиши мумкин. Бизга кераги — вазифани хотиржам ва аниқ бажариш. Шунда натижа бўлади.
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz
Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг!Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!