locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Аббос Эргашов: Ўйлайманки, жамоа бунданда мазмунли ва мураббийлар штаби талаб қилаётган футболни кўрсата олади

Сирдарё вилояти ҳоким кубоги 1-туридан ўрин олган «Гулистон» — «Жиззах ФА» баҳсидан сўнг жамоамиз бош мураббийи Аббос Эргашов ўз фикрларини билдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Аббос Эргашов: Ўйлайманки, жамоа бунданда мазмунли ва мураббийлар штаби талаб қилаётган футболни кўрсата олади
photo: Guliston FK

Сирдарё вилояти ҳоким кубоги 1-туридан ўрин олган «Гулистон» — «Жиззах ФА» баҳсидан сўнг жамоамиз бош мураббийи Аббос Эргашов ўз фикрларини билдирди.

«Вилоятда мана шундай турнирларни ўтказилиши фойдали бўлади деб ўйлайман. Айниқса, янги мавсумга тайёргарлик кўраётган жамоалар учун зарур ҳисобланади. «Жиззах ФА»га қарши баҳсда футболчилар ёмон ҳаракат қилмади.

Лекин майдон ҳолати ҳам ўйиннинг жараёнига бироз таъсир қилди. Шунга қарамай, йигитлар имкониятдан келиб чиқиб сифатли футбол намойиш этишга ҳаракат қилди. Бу билан чекланиб қолмаслигимиз керак. Кейинги баҳсларда янада мазмунли ва ўйин сифатини оширишга эътибор қаратамиз.

Ўйлайманки, жамоа бунданда мазмунли ва мураббийлар штаби талаб қилаётган футболни кўрсата олади», — дея Эргашовнинг сўзларидан келтиради клуб матбуот хизмати.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг