Аббос Эргашов: Биз ҳар бир рақибга ҳурмат билан ёндашамиз
Ўзбекистон кубоги доирасида Sonyc X жамоасига қарши ўйиндан кейин Гулистон жамоаси бош мураббийи Аббос Эргашов фикр билдирди.
photo: PFL
Ўзбекистон кубоги доирасида Sonyc X жамоасига қарши ўйиндан кейин Гулистон жамоаси бош мураббийи Аббос Эргашов фикр билдирди.
"Бугунги баҳсга қадар кўплаб ўртоқлик учрашувларида майдонга тушдик. Аммо, расмий ўйин билан уларнинг фарқи катта. Биз ҳар бир рақибга ҳурмат билан ёндашамиз.
Шу сабабли, футболчилар максимал ҳаракат қилди. Жамоамиз ҳали ўз ўйинини тўлиқ намойиш этгани йўқ. Ўйлашимча, потенциалимиз юқори", - деди мутахассис.
Иброҳим Жалолов
Редактор