locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Аббос Эргашев: «Жамоамиз билан мана шундай ажойиб тарих яратганимиздан жуда хурсандман»

«Гулистон» устози ўз фикрларини билдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Аббос Эргашев: «Жамоамиз билан мана шундай ажойиб тарих яратганимиздан жуда хурсандман»
Фото: Гулистон ПФК

«Сурхон»га қарши беллашувдан сўнг «Гулистон» бош мураббийи Аббос Эргашев матбуот анжуманида иштирок этди.

«Бугун қийин ўйин бўлишини билардик. Сабаби, Сурхон жамоаси сўнгги вақтларда Суперлигада ҳам жуда яхши ўйин кўрсатмоқда. Жамоанинг сўнгги турларда ҳатто Пахтакор майдонидан бир очко билан қайтгани ҳам юқоридаги фикримга исбот бўла олади.

Термизликлар таркибида ҳам тактик, ҳам техник жиҳатдан жуда кучли футболчилар ўйнашмоқда. Сурхон ҳамиша чиройли ва томошабоп футбол намойиш этишга интиладиган жамоа. Биз рақибни яхши ўрганиб чиқдик. Гарчи Биринчи лига жамоаси бўлсак-да, ўзимизнинг устун томонларимиздан максимал даражада фойдаланишга ҳаракат қилдик ва якунда Биринчи лига клублари тарихида биринчи бўлиб Ўзбекистон кубогининг чоракфиналига чиққан жамоага айландик. Жамоамиз билан мана шундай ажойиб тарих яратганимиздан жуда хурсандман.

Ушбу ғалаба билан бутун Сирдарё халқини табриклайман. Мазкур ғалабамизни Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги шарафига мухлисларимизга совға сифатида бағишладик.

Шунингдек, ушбу ғалаба билан вилоятимиз ва клубимиз раҳбарларини ҳам муборакбод этаман. Улар майдон ташқарисида катта ишларни амалга оширишмоқда. Бу ғалабаларимизда уларнинг ҳам ҳиссаси катта. Насиб этса, ушбу раҳбариятимиз билан биргаликда ривожланишда давом этамиз», — деди Эргашев.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг