locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Аббос Эргашев: «Сурхон» билан баҳсда ҳам ижобий натижа учун ҳаракат қиламиз»

Ўзбекистон кубоги 1/8 финалига қуръа ташланди. Унда «Гулистон» футбол клуби меҳмонда «Сурхон»га қарши беллашади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Аббос Эргашев: «Сурхон» билан баҳсда ҳам ижобий натижа учун ҳаракат қиламиз»
photo: Guliston FK

Ўзбекистон кубоги 1/8 финалига қуръа ташланди. Унда «Гулистон» футбол клуби меҳмонда «Сурхон»га қарши беллашади.

Хабарингиз бор, жамоамиз гарчи биринчи лигада иштирок этишига қарамай, ўз гуруҳида «Нефтчи»дан кейин 2-поғонани эгаллаб, кейинги босқичга чиқди. Эндиликда «Сурхон» билан ўзаро ҳисоб-китоб қилади.

Қуръа ташлаш маросимидан сўнг жамоамиз бош мураббийи Аббос Эргашев «Сурхон» билан баҳс ва биринчи лигада олдинда турган икки баҳс ҳақида фикр билдирди.

«Ўзбекистон кубоги баҳслари жуда шиддатли ўтмоқда. Кучсиз жамоанинг ўзи йўқ. Аввал ҳам айтганимдек, биз ҳар бир баҳсда ғалаба қозониш учун майдонга тушамиз. Чунки бу биз учун катта синов ва тажриба ҳисобланади. «Сурхон» билан ҳам ижобий натижага қараб, ҳаракат қиламиз. Бу баҳсга қадар вақт бор. Албатта, рақибни ҳам ўрганишда давом этамиз.

Ҳозирда биринчи лигада яна 2 та ўйинни ўтказиб олишимиз керак. Бу ўйинлардаги натижалар жамоамизнинг натижалари учун муҳим ҳисобланади. Клубимиз раҳбарияти Ўзбекистон кубоги ва 1-лига ўйинларида ғалаба қозонишимиз учун барча шароитларни яратиб берган. Фақат биз ўша мақсадлар сари ҳаракат қилсак бўлди», — деди Эргашев.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг