Аббос Эргашев: «Кубокнинг гуруҳ босқичида ҳам муносиб ўйнаб жамоа мухлисларини бугунгидек хурсанд қилмоқчимиз»
«Азур» билан ўйиндан сўнг жамоамиз бош мураббийи Аббос Эргашев ўз фикрларини билдирди.
photo: Guliston FK
«Азур» билан ўйиндан сўнг жамоамиз бош мураббийи Аббос Эргашев ўз фикрларини билдирди.
«Жамоамиз бугун ўз ўйинини нисбатан кўрсата олди. Аммо, вазиятларни якунлашда муаммолар бўлди. Лекин ўйин томонлама яхши ўйнадик деб ўйлайман.
Биз рақибни ўрганиб чиқиш давомида улар жуда зич ҳимояланишига гувоҳ бўлган эдик. Бугун ушбу ҳимояни узун ва ўрта паслар билан ёриб ўтишга ҳаракат қилдик. Бу баъзида ўхшади, баъзида ўхшамади.
Ўзбекистон кубоги мусобақасининг ҳал қилувчи босқичига йўл олдик. Бу орқали Сирдарё вилоятига катта футболни қайтармоқдамиз. Бундан жуда хурсандмиз. Насиб этса, ушбу мусобақада ҳам муносиб ўйнаб жамоа мухлисларини бугунгидек хурсанд қилмоқчимиз», — деди Эргашев.
Иброҳим Жалолов
Редактор