locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Аббос Эргашев: «Ўйинда айрим футболчилар вазиятларда рақибга нисбатан сустроқ ҳаракат қилишди»

«Гулистон» турнир жадвалида якка пешқадам.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Аббос Эргашев: «Ўйинда айрим футболчилар вазиятларда рақибга нисбатан сустроқ ҳаракат қилишди»
Фото: Гулистон ПФК

Биринчи лига 5-туридан ўрин олган «Бунёдкор-2» — «Гулистон» ўйинидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Аббос Эргашев ўз фикрларини билдирди.

«Бугунги ўйинда стадионга ташриф буюрган мухлисларни ғалаба билан табриклайман. Ўйинда айрим футболчилар вазиятларда рақибга нисбатан сустроқ ҳаракат қилишди.

Жамоамиз олдига юқори мақсадлар қўйилганлигини ҳисобга олсак, футболчилар ҳам ўз олдига аниқ мақсад ва вазифаларни қўйишлари керак бўлади. Худо хоҳласа албатта жамоани ривожлантириш йўлида барча меҳнат қилмоқда ва ўйлаган мақсадларимизга эришамиз», — деди Эргашев.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг