locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Аббос Эргашев — «Гулистон» бош мураббийи

Муттахассис олдига клубни Про-лигага олиб чиқиш вазифаси қўйилган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Аббос Эргашев — «Гулистон» бош мураббийи
Фото: Гулистон ПФК

Аббос Эргашев Сирдарёнинг «Гулистон» клуби бош мураббийи этиб тайинланди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

«Гулистон» футбол клуби раҳбариятининг қарорига кўра, Аббос Эргашев бош мураббий лавозимига тайинланди. Бу мутахассис янги мавсумда жамоани бошқаради. Унинг олдига «Гулистон»ни Про-лигага олиб чиқиш вазифаси қўйилган.

Эргашев бунга қадар «Зомин» ва «Янгиер-Қурувчи» жамоаларида ёрдамчи мураббий сифатида ишлаган, ёшлардаги юқори натижаларга эришган. Ўзбекистон U-20, ўсмирлар жамоалари учун кўплаб футболчиларни етиштириб берган.

Шунингдек, FIFAнинг нуфузли Инструкторлар курсини тамомлаган ва ЎФА инструктори сифатида мутахассисларга таълим бериб келаётган эди.

Бош мураббийга янги мавсумда жамоа билан муваффақият қозониш, сирдарёлик футбол ишқибозларини унутилмас ғалабалар билан хурсанд этиши йўлида омад тилаб қоламиз», — дейилади хабарда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг