Ҳақамлар қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди
Ҳақамлар қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилиш давомида ҳақамликни ривожлантириш йўлида амалга оширилаётган ишлар ҳамда Суперлига ва Про лига учрашувлари давомида ҳақамлар фаолияти билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилди.
Кун тартибидаги биринчи масала:
Ҳақамликни ривожлантириш йўналишида ЎзФҲМ тасарруфида ташкил этилган Ҳақамлар академияси фаолиятини янада такомиллаштириш, жумладан, назарий ва амалий машғулотларни сифатли ташкил этиш, ёш ҳақамлар учун кенг имкониятлар яратиш, уларнинг ўз устида ишлаши учун зарур шарт-шароитларни таъминлаш, республика мусобақалари давомида маҳорат ва тажриба оширишларига кўмаклашиш, шунингдек, чет тилларини ўрганишга алоҳида эътибор қаратиш масалалари қайд этилди.
Кун тартибидаги иккинчи масала:
Суперлига учрашувлари давомида айрим ҳақамлар томонидан йўл қўйилган хатоликлар таҳлил қилинди.
Хусусан, Суперлига 5-тури доирасидаги “Сурхон” – “Бухоро” учрашуви бош ҳақами Фирдавс Норсафаров ўйин қоидаларини бир хил мезонда қўлламаганлиги, 6-тури доирасидаги “Андижон” – “Навбаҳор” учрашуви бош ҳақами Найим Қосимов томонидан “Андижон” жамоаси бош мураббийига нисбатан етарли даражада қатъий чоралар кўрилмагани, шунингдек, 6-турда “Қўқон-1912” – “Насаф” учрашувида бош ҳақам Рустам Лутфуллин ва VAR ҳақами Иброҳим Исмоилов томонидан қўпол хатоликларга йўл қўйилгани қайд этилди.
Ҳақамлар қўмитаси қарорига кўра, аниқланган камчиликлар учун Найим Қосимов ва Фирдавс Норсафаров огоҳлантирилди.
“Қўқон-1912” – “Насаф” баҳсини бошқариб борган бош ҳақам Рустам Лутфуллин ҳамда VAR ҳақами Иброҳим Исмоилов йўл қўйган хатолари учун Суперлига, Про лига ва Ўзбекистон кубоги баҳсларидан биринчи давра якунига қадар четлаштирилди. Шунингдек, ҳар икки ҳақам Биринчи лигага туширилди.