locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

А Сериянинг икки клуби «Ливерпул»дан Федерико Кеза бўйича маълумот сўради

Италиялик ҳужумчи мерсисайдликлар сафида қолишни истамоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
А Сериянинг икки клуби «Ливерпул»дан Федерико Кеза бўйича маълумот сўради
ФОТО: Getty Images

Италия чемпионатининг икки клуби «Ливерпул» ҳужумчиси Федерико Кеза ҳақида маълумот сўраган. Ҳозирги кунда 28 ёшли футболчи ўз келажаги бўйича ҳали қарор қабул қилмаган. Бу ҳақда журналист Николо Скира ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида хабар берди.

Манба маълумотларига кўра, вингер «Ливерпул»да қолишни истайди, аммо Мерсисайд клубида у етарли ўйин амалиёти олишга муваффақ бўлмаяпти. Олдинроқ «Рома» ва «Наполи» ҳам италиялик ҳужумчига қизиқиш билдирган эди.

Жорий мавсумда Кеза барча турнирларда 18 ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол ва 3 та самарали узатмани амалга оширган. Умумий ҳисобда футболчи 392 дақиқа майдонда ҳаракат қилган. Унинг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2028 йил ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt портали маълумотига кўра, унинг бозор қиймати 18 миллион еврони ташкил қилади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг