А Серияда трансфер қиймати кескин ошган футболчилар рўйхати эълон қилинди
Transfermarkt портали Италия А Серияси футболчилари учун янгиланган трансфер нархларини эълон қилди. Энг катта ўсишни қайд этган футболчи — “Парма” клуби ҳимоячиси, 18 ёшли Жованни Леони бўлди. Унинг бозор қиймати €18 миллионга етди ва €12 миллионга ошди.
Serie Aнинг энг кўп қиймат оширган футболчилари рўйхати қуйидагича:
1. Жованни Леони (“Парма”) — €18 млн (+ €12 млн)
2. Тейани Рейндерс (“Милан”) — €60 млн (+ €10 млн)
3. Мойзе Кин (“Фиорентина”) — €50 млн (+ €10 млн)
4. Скотт Мактоминей (“Наполи”) — €50 млн (+ €10 млн)
5. Дан Ндой (“Болонья”) — €35 млн (+ €10 млн)
6. Матиас Соуле (“Рома”) — €30 млн (+ €8 млн)
7. Миле Свилар (“Рома”) — €25 млн (+ €8 млн)
8. Дензел Думфрис (“Интер”) — €35 млн (+ €7 млн)
9. Ренату Вейга (“Ювентус”) — €25 млн (+ €7 млн)
10. Дзион Судзуки (“Парма”) — €20 млн (+ €6 млн)
Эътибор қилиш лозимки, ушбу баҳолар 2024/2025 йилги мавсум якунларига асосланган бўлиб, трансфер ойнаси очилишидан аввалги ҳолатни акс эттиради.