А Серия. «Ювентус» «Парма»ни тор-мор этди
Туринликлар 5-ўринда бормоқда.
ФОТО: Getty images
А Серия. «Ювентус» «Парма»ни тор-мор этди
"Ювентус" Италия чемпионатининг 23-турида сафарда "Парма"ни мағлуб этди - 4:1.
Меҳмонлар сафида голларга Бремер (дубль), Уэстон Маккенни ва Жонатан Дэвид муаллифлик қилди. Андреа Камбьясо ("Ювентус") тўпни ўз дарвозасига жойлаб қўйди.
Натижада "Ювентус" 23 ўйиндан кейин 45 очко тўплаб, Италия чемпионати турнир жадвалида тўртинчи ўринда бормоқда. "Парма" 23 ўйинда 23 очко жамғариб, 16-ўринда бормоқда.
А Серия. 23-тур
Парма — Ювентус 1:4
Голлар: Камбиязо (51, автогол) — Бремер (15, 54), Маккенни (37), Дэвид (64).
Розикжон Султонмуродов
Журналист